Эски коллеж биноси замонавий мономарказга айланди
03.06.2021
🔰Сурхондарё вилояти Aнгор туманида банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатиш "Ишга марҳамат" мономаркази ишга туширилди.
✅Aйни кунда Сурхондарё вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган вазир Нозим Хусанов ушбу марказдаги ёшлар билан учрашди.
Мономарказнинг асосий фаолияти ички ва ташқи меҳнат бозорига касбий малакага эга мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш. Бу ерда таълим олган фуқаролар 4 та йўналишда (Сервис ва хизмат кўрсатиш, техника, умумқурилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳалари) касб-ҳунар эгаси бўлиб, World skills Uzbekistan миллий чемпионатида қатнашиш имкониятига эга бўлишади.