“Энг яхши касбга тайёрлаш дастури”
“Энг яхши касбга тайёрлаш дастури”
бўйича очиқ танловда иштирок этинг!
Нодавлат таълим ташкилотлари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танловни эълон қилади.
- Танловнинг умумий тавсифи:
-Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни, биринчи навбатда, камбағал оила аъзолари, чет элдан қайтган меҳнат мигрантлари, хотин-қизлар ва ёшларни Япония ҳукуматининг "Махсус малакали ишчи" (Токутеигиноу) тестига тайёрлаш учун қарияларни парваришлаш ва қишлоқ хўжалиги ишчиси касби бўйича касбга тайёрлаш
- II.Танлов ташкилотчисининг номи ва манзили:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Тошкент шаҳар, Миробод кўчаси, 15-уй.
III. Танлов учун ажратилган маблағ миқдори ва уни молиялаштириш манбаи:
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик ажратиладиган грант миқдори танловда қамраб олинадиган ҳар бир шахсга нисбатан бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваридан ошмаган миқдорида.
- Танлов иштирокчиларига қўйиладиган асосий шартлар:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрель “Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 183-сонли қарорига (https://lex.uz/docs/5354947) 4-иловаси 4-боб, 27-банди бўйича тегишли ҳужжатлар тўпламини тўлиқ шакллантирилиши ҳамда ҳужжатлардаги матнлар “Times new Roman” шрифт, 14 ўлчамда ёзилиши шарт.
- Касбга тайёрлаш дастурида 500 нафардан ортиқ Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни, биринчи навбатда, камбағал оила аъзолари, чет элдан қайтган меҳнат мигрантлари, хотин-қизлар ва ёшларни Япония ҳукуматининг "Махсус малакали ишчи" (Токутеигиноу) тестига тайёрлаш учун қарияларни парваришлаш ва қишлоқ хўжалиги ишчиси касби бўйича касбга тайёрлаш учун қамраб олиш зарур.
- Танловда иштирок этмоқчи бўлган нодавлат таълим ташкилотлари аҳолини касб-ҳунарларга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида камида 2 йиллик тажрибага эга бўлишлари лозим.
- 2 турдаги касб (ихтисослик)ларга эга ҳамда ўқув дастурларида япон тили бўйича ўқув соатлар (модуллар) назарда тутилган бўлиши, ўқув режа
ва дастурлар бўйича ўқув жараёнларининг камида 70 фоиз қисми амалиётга йўналтирилган бўлиши шарт. - Ўқув жараёнларидаги назарий ва амалий машғулотлар япониялик мутахассислар томонидан олиб борилиши шарт.
- Ўқитиладиган йўналишлар бўйича замонавий ҳамда симуляцион шаклда жиҳозланган ҳамда белгиланган тартиб ва меъёрларга асосан қамраб олинадиган гуруҳлар бўйича ҳар бир ўқувчига етарли жиҳозларга эга бўлиши лозим.
- Лойиҳанинг амалга ошириш муддати:
12 ой давомида
- Танлов иштирокчиларидан ҳужжатларни қабул қилишнинг манзили, охирги куни ва вақти.
Танловда иштирок этмоқчи бўлган нодавлат таълим ташкилотлари ушбу намунадаги ариза ҳамда ушбу аризага белгиланган тартибга асосан шакллантирилган ҳужжатлар тўпламини илова этган ҳолда 2022 йил 17 июнь куни соат 17.00 га қадар Тошкент шаҳар, Миробод кўчаси, 15-уй (100031) манзили бўйича муҳрланган конвертларда тақдим этадилар.
Эслатма: Мазкур эълонда белгиланган муддатдан кечиктириб топширилган ҳужжатлар қабул қилинмайди ҳамда кўриб чиқилмайди.
Телефонлар 71 239 41 21
ички рақам 260, 261
email: info@mehnat.uz