Эндиликда Шаҳрисабз шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази янги бинода фаолият олиб боради.

09.12.2021

Эндиликда Шаҳрисабз шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази янги бинода фаолият олиб боради. Бугун очилиш маросими бўлиб ўтган мазкур марказ нафақат ходимлар, балки бу ерга мурожаат қилувчилар учун ҳам зарур шароит яратади. Тадбирда иштирок этган мутасаддилар ва маҳаллий аҳоли вакиллари 140 мингдан ортиқ фуқаролар истиқомат қилаётган ушбу худудда барпо қилинган бинонинг зарур жиҳозлар билан таъминланганлигини кўздан кечиришди.