📣📣📣ЭЪЛОН 3 та ХБАнинг лицензияси вақтинча тўхтатилди

08.01.2022

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022-йил 5-январдаги тегишли қарорлари билан Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида Базавий ҳисоблаш миқдорининг 8500 баравари миқдоридаги маблағларни захира сифатида тўлдирмагани сабабли қуйидаги хусусий бандлик агентликларининг лицензиялари 10 кун муддатга вақтинча тўхтатилди:

1. “Mirai recruitment agency xususiy bandlik agentligi” МЧЖ;

2. “Specialist group xususiy bandlik agentligi” МЧЖ;

3. “Jyonan-staff Business xususiy bandlik agentligi” МЧЖ.