ЭЪЛОН

28.05.2019

Билимни баҳолаш марказлари, Хусусий бандлик агентликлари, Олий таълим муассасалари, корейс ва бошқа тилларни ўргатадиган марказлар диққатига! 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 725-сон қарорига мувофиқ Хусусий бандлик агентликлари ҳамда хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг билим, малака ва кўникмаларини, шунингдек, чет тилини билиш даражасини аниқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар – Билимни баҳолаш марказлари ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан, чет элларда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларнинг билим ва малакаларини янада ошириш ҳамда Билимни баҳолаш марказлари, Хусусий бандлик агентликлари, Олий таълим муассасалари, корейс тили ва бошқа чет тилларни ўргатадиган марказлар билан ўзаро ҳамкорлик ишларини ташкил этиш мақсадида 2019 йил 1 июнь куни соат 11:00 да Тошкент ходимларни бошқариш ва меҳнатни муҳофаза қилиш коллежининг мажлислар залида бўлиб ўтадиган анжуманга таклиф этамиз.

Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 47-уй.