Элликқалъа туманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг сайёр қабули бўлиб ўтди

15.10.2019

2019 йилнинг 15 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Б.Умурзаков, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири У.Сабуров, туман ҳокими С.Авезов ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек, Элликқалъа туманида фаолият юритувчи 37 та корхона ва муассаса раҳбарлари иштирок этди.

Қабул жараёнида 43 нафар фуқаро қатнашди. Ўрганишлар, суҳбатлар натижасида фуқароларнинг 12 нафари доимий ишга, 3 нафари ўқишга йўлланма олди. 2 нафар фуқарога субсидия тақдим этилди, 4 нафари жамоат ишларига йўналтирилди, 19 кишига эса ишга жойлашиш буйича маслаҳатлар берилди.

1 (25)