COVID-19 пандемияси даврида ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш тадбирлари давом этади

17.04.2020

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов айни йўналишда Қашқадарё вилоятининг Касби ҳамда Косон туманларида амалга оширилаётган ишларни манзилли тарзда ўрганди.

Дастлаб Н.Ҳусанов Касби тумани “Муғлон” МФЙда яшовчи Р.Арабова хонадонида бўлиб, унинг 2 сотихли ерида ташкил этилган иссиқхона фаолияти билан танишди. Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан субсидия асосида Р.Арабованинг иссиқхонаси таъмирланиб, экиш учун зарур кўчат олиб берилди.
Касбининг “Юксалиш” МФЙда яшовчи 1-гурух ногирони М.Муртозаев хонадонида иссиқхона барпо қилишаётганини айтиб, бандлиги таъминланганидан мамнунлигини билдирди.

photo_2020-04-17_21-10-06

Қайд этиш лозимки, Касби туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш мақсадида бугунги кунда 46 та хонадонга 2,2 млн.сўмдан жами 101,2 млн.сўм субсидия ажратилган.
Шунингдек, Касби туманида ҳозирда 450 нафар фуқаро жамоат ишларига жалб қилинган.

Айни йўналишдаги фаолият Қашқадарё вилоятининг Косон туманида ҳам давом этяпти. Ҳудуд аҳолисининг доимий даромад манбаига эга бўлишига ёрдам бериш мақсадида ҳудуддаги 26 та хонадонга 2 млн.сўмдан жами 50,8 млн.сўм субсидия ажратилди. Мазкур маблағ ҳисобидан хонадонларга иссиқхоналар қурилди, уруғлик-кўчатлар сотиб олинди, шунингдек суғориш тизими билан муаммоси мавжуд фуқаролар томорқасида қудуқ қазилиб, сув насоси олиб берилди.

photo_2020-04-17_21-10-03

Бугунги кунда Косон туманида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудуднинг 687 нафар фуқароси жамоат ишларига жалб қилинган.

Энди Қарши шаҳридаги ҳолат хусусида.
Қарши шаҳар худудидаги маҳаллаларда жами 313 нафар ишсиз аҳоли жамоат ишларига, Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан эса 400 нафар ишсиз фуқаро жамоат ишларига жалб этилган бўлиб, 24 нафар ҳарбий хизматдан захирага бўшатилганлар Қарши шаҳрига кириш блок постларига, 50 нафар ишсиз фуқаролар Қарши шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталик марказига дезинфектор вазифасига жалб этилган.

photo_2020-04-17_21-09-50

Шунингдек, маҳаллаларда якка-ёлғиз, ўзгалар парваришига муҳтож аҳолини парваришлаш учун 62 нафар, тадбиркорлик суъбектларига 100 нафар, Қарши шаҳар Прокуратураси томонидан ташкил этилган кўчма савдо марказларига 10 нафар, Ёшлар иттифоқи билан хайрия марказларига 8 нафар ва Ички ишлар бўлимлари орқали карантинга олинган оилаларга 5 нафар фуқаро жамоат ишларига жалб этилган.

Бундан ташқари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби амалиёти ҳам йўлга қўйилган. Жумладан, Қарши шаҳридаги ишсиз фуқаролардан 17 нафарига иссиқхона, 1 нафарига насос қурилмалари олиб берилди, 8 нафар фуқарони тадбиркорлик рўхатдан ўтказишга кўмаклашилди.

photo_2020-04-17_21-09-58

Меҳнат вазири Н.Хусанов Қарши шаҳри “Шайхали” МФЙда яшовчи М.Мардиева хонадонида бўлди. Унинг кам таъминланганини инобатга олиб, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси хисобидан ажратилган субсидия ҳисобига иссиқхона қуриб берилди. Айни манзилда истиқомат қилувчи 2020 йил харбий хизматдан келган фуқаро Ш.Бозоров маҳаллаларда ташкил этилган ҳақ тўланадиган жамоат ишлари, хусусан, Қарши шаҳрига кириш пости штабида ишлаши учун ҳужжатларини расмийлаширишда кўмак кўрсатилди.

Қашқардарё вилоятининг Қарши туманининг 100 нафар кам таъминланган оила аъзоларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 223 млн.сўм субсидия ажратилди.

Бундан ташқари ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 31 нафар ёшга 1 гектардан ер ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан маблағ ажратилди.

Шунингдек туманнинг Хонобод МФЙда истиқомат қилувчи Д.Ҳалимованинг бандлиги таъминланди. Унга жамғарма ҳисобидан 1 сотих ер майдонида иссиқхона қуриб берилди.