Диққат, танлов

03.06.2020

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг давлат меҳнат инспекцияси қуйидаги лавозимларга танлов эълон қилади:

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори – 1 та;

Давлат меҳнат инспекцияси кичик мутахассиси – 1 та;

 

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

Олий юридик маълумот;

Меҳнат қонунчилиги бўйича мукаммал билим тажриба ва кўникмаларга эга бўлиш;

қонун ҳужжатларининг моҳиятини тушуниш ва тушунтира олиш;

норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойихаларини ишлаб чиқиш тажрибасига эга бўлиш, қонунчилик техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;

давлат тилини мукаммал билиш (хорижий рус, инглиз тилларини билиши устунлик беради);

юклатилган вазифаларни мустақил назоратсиз бажара олиш;

ташаббускорлик, жонбозлик хислатларига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-ахлоққа эга бўлиш.

 

Иш ҳақи ва бошқа афзалликлар:

Барча устама ва қўшимчалар билан

ойлик иш ҳақи давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори 4 млн сўмдан 6 млн сўмгача;

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси кичик мутахассиси 3,5 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача;

байрам ва бошқа муҳим саналар муносабати билан мукофот пуллари;

фаолият самарадорлигининг энг юқори кўрсаткичларини таъминловчи ходимлар лавозим маошига икки ҳисса миқдорда шахсий устамалар;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ундирилган жарималар суммасининг 10 фоизигача бўлган миқдорда устамалар;

ташаббускорлик ва хизмат мажбуриятларини виждонан бажарганлик ҳамда меҳнатда эришган юксак ютуқлар учун ходимлар фаолиятини якка тартибда баҳолаш асосида бир йилда бир марта икки ойлик иш ҳақи миқдорида мукофот;

чет элларга хизмат сафари ва стажировкаларга бориш имконияти;

вазирлик марказий аппарати ва ҳудудий органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан давлат бошқаруви органлари ва меҳнат органлари тизимида кўп йиллик меҳнати учун қуйидаги ҳажмларда (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига белгиланган коэффициентларда) ҳар ойда мукофот пули тўланади: 3 йилдан 5 йилгача — 0,1; 5 йилдан 10 йилгача — 0,2; 10 йилдан 15 йилгача — 0,3; 15 йилдан юқори — 0,4.

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2020 йил 15 июнь кунига қадар ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

 

Номзодларни Инспекцияга ишга қабул қилишда улар Республика меҳнат органлари ходимларининг малакасини ошириш курслари базасида икки ҳафталик мажбурий киришиш-мослашиш курсидан ўтади.

 

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

шахсий варақа (сўровнома, анкета ёки маълумотнома-объективка юборилаётган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги ҳамда қайси иш ўрнига ҳужжат топшириш истаги ҳақидаги маълумотлар ҳам акс эттирилиши керак);

диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи нострификациядан ўтганлиги тасдиқловчи гувоҳнома.

 

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни g.niyazmetova@mehnat.uz электрон манзилига, 71 239 41 21 (277, 273) ички рақамларига юборишингиз мумкин.