Диққат огох бўлинг!

16.07.2022

PATRUL UZ telegram канали орқали чет элда иш таклиф қилаётган фирибгарлар ҳақида огоҳлантирамиз. Ушбу ташкилот Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги рўйҳатидан ўтмаган ва лисензияга эга эмас.

Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган “Ягона миллий меҳнат тизими” ахборот тизими доирасида яратилган “labor-migration” дастурий мажмуаси орқали мавжуд бўш иш ўринлари, иш берувчилар тўғрисидаги ва соҳага доир бошқа маълумотлар жойлаштириб борилмоқда. Бундан ташқари, хорижий давлатларга бўладиган танловларни онлайн тартибда намойиш этиб бориш тизими жорий этилган. Бунда “Комплаенс” хизмати йўлга қўйилиб, доимий профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

➡️лицензияга эга хусусий бандлик агентликлари тўгрисидаги тўлиқ маълумотни қуйидаги реестр орқали билиб олишингиз мумкин.⬅️