Диққат эълон!

24.04.2019

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, хориж тилини, шу жумладан, корейс тилини билиш даражасини баҳолаш фаолиятини амалга оширувчи барча тегишли ва соҳа ташкилотларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида тузилган Ўзаро англашув меморандуми доирасида ҳамкорлик қилиш учун таклиф этади.

          Иштирокчиларга қўйилган талаблар:

  1. Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий билимга эгалигини, шу жумладан, касб кўникмалари ва чет тилларни билиш даражасини тасдиқлаш фаолиятини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг аккредитациясига эга бўлган юридик шахслар;
  2. Қўйилган талабларни қабул қилган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг халқаро меморандум доирасида EPS-TOPIC имтиҳонида қатнашиш учун энг яхши номзодларни танлаб олишда иштирок этиши бўйича белгиланган шаклдаги Келишув лойиҳасини имзолаш (Келишув лойиҳаси);
  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарорининг 2-иловаси "Хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг касбий малакасини тасдиқлаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом"га мувофиқ ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига амал қилиш;

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 1-уй.

Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички 32).