Давлатимиз герби – фахримиз, ғуруримиз рамзи

26.06.2020

Мустақил Республикамизнинг “Давлат герби тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганига ҳам 28 йил тўлмоқда. Мамлакатимиз ўз мустақиллигининг дастлабки йилларидаёқ ўз гербига эга бўлди. 1992 йилнинг 2 июлида “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган эди. Давлат герби — давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланиб, у ер юзи сарҳадларида мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради. 

 photo_2020-06-27_14-20-51

Конституциямизнинг 5-моддасида “Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари — байроғи, герби ва мадҳиясига эга”, дея рамзларимизнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамлаб қўйилгани барчамизга аён. Мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга бўлган байроқ, герб ва мадҳиямиз эса давлат ва халқ бирлигини намоён этади.

Давлат ва миллатнинг мавжудлиги, халқнинг менталитети, орзу-ўйлари, тафаккур тарзи, руҳияти ва ўзига хослиги унинг рамзларида акс этади. Шу сабабдан рамзлар шу юрт учун энг муқаддас қадрият сифатида баҳоланади. Давлат рамзлари орасида давлат тили ва герби ҳам алоҳида аҳамиятга эга. 

 photo_2020-06-26_12-02-33

26 июнь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида мазкур масалаларга бағишланган маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда  Республика Маънавият ва маърифат маркази муассислигидаги “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Раҳимбой Жуманиёзов, Тошкент Давлат юридик университети профессори, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Фируза Муҳитдинова ҳамда вазирликнинг марказий аппарати, ҳудудий бош бошқармалар ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари  ходимлари иштирок этдилар. 

 photo_2020-06-26_12-02-35 

 photo_2020-06-26_12-02-34

Суҳбат давомида давлат гербининг мазмун-моҳияти, унинг аҳамияти ҳақида қизиқарли ва муҳим маълумотлар берилди. Шунингдек, давлат ва миллат мавжудлигининг рамзи бўлмиш давлат тили мавзусига алоҳида тўхталиб, бугунги кун учун бунинг аҳамиятини дилдан ҳис этиш ва амалиётга жорий этиш масалаларига ҳар бир шахс масъул эканлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, тадбир сўнгида иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.