Давлат тили – ўзбек тилида иш юритиш бўйича ташкил этилган қисқа муддатли ўқув курсларининг якуний имтиҳони бўлиб ўтди
Давлат тили – ўзбек тилида иш юритиш бўйича ташкил этилган қисқа муддатли ўқув курсларининг якуний имтиҳони бўлиб ўтди.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик марказий аппарати ходимлари учун давлат тилида иш юритиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилган эди.
Мазкур курс тингловчилари Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида ўз билим ва кўникмаларини тасдиқловчи 4 босқичли якуний тест имтиҳонларини топширдилар.