ДАВЛАТ МЕҲНАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ҲАҚИДА

02.11.2020

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекциясига жорий йилнинг 9 ой давомида 18 339 та жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатлар келиб тушган. Шундан, натижасига кўра 10 086 та қаноатлантирилган, 7 594 та тушунтириш берилган, 436 та тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган ҳамда 223 та кўрилмасдан қолдирилган.

  • Мурожаатларни хусусиятлари бўйича 6 152 та нафари ойлик иш хақилари ва бошқа тўловлар тўланмаслиги,
  • 2 073 та ноқонуний ишдан бўшатилиши,
  • 637 та ишга қабул қилишда қонун бузилиши,
  • 594 та ишга қабул қилишда рад этилиши,
  • 421 та норасмий ишлатилиши,
  • 501 та иш вақти ва дам олиш вақти бўйича қонун бузилиши,
  • 61 та мажбурий меҳнат,
  • 41 та меҳнат шароитлари яратилмаганлиги ҳамда 7 859 та бошқаларни ташкил этади.

Давлат меҳнат инспекция томонидан меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 2020 йил 9 ой давомида 13 552 та корхонада 34 286 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган, ушбу қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича 5 347 та ёзма кўрсатмалар ва 119 та тақдимномалар киритилди, 4 899 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 7 925,3 млн. сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди.

  • Аниқланган қонунбузилишлардан 11 426 таси меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилиги ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик,
  • 189 таси меҳнат шартнома тузмасдан, норасмий равишда ходимлар меҳнатидан фойдаланган,
  • 3 670 таси иш ҳақини белгиланган муддатларда тўлаб бермаслик,
  • 875 та аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш,
  • 1 135 та меҳнат дафтарчаларини юритиш тартибини бузиш,
  • 879 та ноқонуний ишдан бўшатиш,
  • 639 та касаба уюшмалари аъзолари ҳуқуқларини бузилиш ва жамоа шартномалари талабларини бажармаслик ҳолатлари,
  • 66 та ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартибини бузилиши,
  • 151 та аёллар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар қўлланилмаслик,
  • 57 та мажбурий меҳнат ҳолатлари,
  • 134 та ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус иш ўринларини банд қилмаслик ва бошқа меҳнат ҳуқуқларини бузилиши,
  • 136 та ҳолатда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси қилинмаган ҳолатлар ҳамда бошқа турдаги қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Қонунбузилишлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда 3 713 та қонунбузилишлар халқ таълими тизимидаги ташкилот ва умумтаълим мактаблари мансабдор шахслари томонидан ўқитувчи ва

бошқа ходимларининг меҳнат ҳуқуқлари бузилган, 5 195 таси тиббиёт муассасалари ходимларнинг ҳуқуқлари бузилган, 1 031 таси қурилиш соҳасида, 2 906 та қонунбузилишлар қишлоқ хўжалигида, 488 та олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида содир этилган, 889 таси саноат корхоналарида, 199 та банк муассасалари ва 445 та транспорт соҳасидаги мансабдор шахслари томонидан содир этилган.

Республика бўйича 2020 йил 9 ой давомида ишлаб чиқаришда юз берган 416 та бахтсиз ҳодисалар белгиланган тартибда махсус текширилди, шулардан 101 таси ўлим билан тугаган, 297 таси оқибати оғир ва 18 таси гурухий бахтсиз ҳодисаларни ташкил этди.

Юз берган бахтсиз ҳодисалар натижасида 126 нафар ходим ҳалок бўлган, 318 нафар ходим оғир тан жароҳати ва 16 нафари енгил тан жароҳати олган.

  • Ушбу бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш жараёнида 2 490 та аниқланган камчиликлар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган 386 та ёзма кўрсатмалар берилди ҳамда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйганлиги учун 295 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 714 005,7 минг сўмлик маъмурий жарималар қўлланилди ва 62 та ҳолатда инспекторларнинг тегишли хулосалари асосида айбдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.

631 нафар фуқароларни жами 1,5 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги иш ҳақларини ундириш учун фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалар киритилиб, ундириб берилди.

Фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, иш берувчиларга меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини қўлланилиши юзасидан жами 5 282 та тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шундан 318 та оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилган, 4330 та иш берувчилар билан жойларда семинарлар ўтказилди.

Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг доимий тарзда фаолият олиб

борувчи, ўзининг шахсини ошкор қилмасдан маълумот бериш имкони бўлган ижтимоий тармоқда dmi.mehnat.uz сайти, қисқа рақамли “1176” ишонч телефон ва @mehnathuquqbot тelegram тармоғи ташкил этилган бўлиб, ушбу тармоққа жами 4 748 та мурожаатлар ва хабарлар келиб тушди ва ҳозирги кунга қадар мурожаатлар келиб тушмоқда.

2020 йил 9 ой давомида жами 86 та ҳолатда мажбурий меҳнатга йўл қуйган айбдор шахсларга нисбатан маъмурий  жарималар қўлланилди.