Чортоқ туманидаги ҳолат юзасидан расмий муносабат

03.08.2021

Ижтимоий тармоқларда "Чортоқ тумани 28-мактабда ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганлиги" ҳақида хабар https://t.me/NAMANGANLIKLAR_UZ/55533 тарқалган.

Хабар юзасидан Наманган вилояти Чортоқ тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Давлат меҳнат инспектори томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида 28-мактабнинг ҳеч қайси ўқитувчиси мажбурий меҳнатга жалб этилмаганлиги, ўқитувчиларнинг бу ҳолатдан бехабар эканлиги аниқланди. Хабарда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмади.

Ҳурматли юртдошлар, меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, вазирликнинг 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилишларингиз мумкин.


‼️Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.