ЧИРОҚЧИДА КУЗГИ КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА

16.11.2023

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Чироқчи туманининг "Янги Дам" маҳалласида “Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими боғи” бунёд этилмоқда.

Шу муносабат билан ушбу боғга вилоят бошқарма раҳбари Р. Ғафуров бошчилигидаги бир гуруҳ соҳа вакиллари, маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида 700 туп мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилди.

Вилоятда лойиҳа доирасидаги ишлар хайрихоҳлик билан жадал давом этмоқда.