Чироқчи туманида "Томорқачилик илмий-амалий маркази томорқа хизмати" МЧЖ фаолият бошлади

11.02.2022

Чироқчи туманида "Томорқачилик илмий-амалий маркази томорқа хизмати" МЧЖ фаолият бошлади. Очилиш маросимида вазир Нозим Хусанов иштирок этди.

➡️ Марказнинг асосий вазифалари:
- илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш орқали аҳолига томорқа ер участкаларидан йилига камида 3 марта ҳосил олишга эришишга кўмаклашиш;
- томорқачилик йўналиши бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш;
- кўчатчилик, уруғчилик ва наслчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичиликни ривожлантириш, томчилатиб суғоришни кенг жорий қилиш;
- томорқа ер участкаларида балиқ боқиш учун ҳовузлар ташкил этиш соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда кедитлар тақдим этиш.