Чирчиқ шаҳрида “Аёллар” дафтарига киритилган ҳотин-қизлар бандлигини таъминлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

07.12.2020

Жорий йилнинг 8-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида “Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари” муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг Биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов Чирчиқ шаҳрида бўлди.

Чирчиқ шаҳрида мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар штаби ва 44 та МФЙ кесимида ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан шаҳарда 31 ёшдан юқори аёллар билан суҳбат ўтказилиб, 33 327 нафар хотин-қизларимизнинг ижтимоий, ҳуқуқий, руҳий ҳолатлари ва уларнинг билим ва касб ўзлаштиришга бўлган иштиёқларини ўрганиш натижасида 1 652 нафар ишлаш истагини билдирган аёллар рўйхати шакллантирилди.

“Аёллар” дафтарига киритилган хотин-қизларимиздаги мавжуд муаммоларни ижобий ҳал қилиш мақсадида шаҳар ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда, шунингдек, сектор ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.

Йиғилишда Чирчиқ шаҳрида мавжуд 44 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Аёллар” дафтарига киритилган ишсиз ҳотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида тайинланган инспекторларга бириктирилган ёрдамчи инспекторларга вазифасини тасдиқловчи гувоҳномалар топширилди.

“Аёллар” дафтарига киритилган 1 652 нафар ишсиз аёлларни бандлигини таъминлаш мақсадида:

- инвестиция лойиҳаларида яратиладиган иш ўринларига;

- корхона ва ташкилотларда мавжуд бўш ва заҳира (квота) иш ўринларига;

- ишсизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун, иш берувчиларга ишсизларни малакасини оширганлиги ва квотадан ортиқ ишга қабул қилганлиги учун субсидиялар ажратиш;

- ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш;

- ишсизлик нафақасини тайинлаш;

- касб турлари ва тадбиркорликка ўқитиш;

- шахсий томорқаларига енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш, суғориш воситаларини харид қилиш, уруғ ва кўчат олиб бериш учун, ҳамда

- тикувчилик ва ҳунармандчилик кооперативларига субсидиялар ажратиш

 каби йўналишлар бўйича фаолият олиб борилиши учун чуқур билим кўникмалар берилди.  Йиғилишда Чирчиқ шаҳри ҳудудида фаолият юритаётган аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази, “Илм Осиё” ва “Диёр файз” нодавлат ўқув марказлари раҳбарлари томонидан аёллар бандлигини таъминлаш бўйича фикрлари тингланди.