Чирчиқ полигонида давлат бошқарув органлари масъуллари иштирокида йиғин бўлиб ўтди
Чирчиқ полигонида давлат бошқарув органлари масъуллари иштирокида йиғин бўлиб ўтди
Мудофаа вазирлигига қарашли Чирчиқ умумқўшин полигонида давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ўринбосарлари иштирокида йиғин ташкил этилди.
Унда вазир ўринбосарлари, агентлик ва инспекция, қўмита ва бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари қўшинлар кундалик фаолияти билан танишган ҳолда, мамлакат мудофаасини ташкиллаштириш доирасида юклатилган вазифалар бажарилишининг самарадорлигини ошириш учун бевосита ҳарбий хизмат муҳитида бўлдилар.
Шунингдек, йиғин иштирокчилари алоқа, тактик-тиббий, ҳарбий спорт ҳамда отиш тайёргарликларидан ўтиб, ўзларининг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашди.
Оператив сафарбарлик, ахлоқий-руҳий, тактик тайёргарликлардан ўтиш орқали замонавий армиямизда олиб борилаётган ислоҳотлардан атрофлича бохабар бўлишди.
Йиғинда давлат бошқарув органлари вакиллари жаҳон ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият бўйича таҳлилий маълумотлар, Қуролли Кучларни ривожлантиришда ҳарбий-маъмурий секторларнинг фаолияти ва роли билан танишишди.