ЧИМБОЙДА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

16.10.2020

Жорий йилнинг 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов, Чимбой тумани ҳокими П.Ещанов, АКБ Микрокредитбанк бошкаруви раисининг биринчи ўринбосари Т.Атамуродовлар бошчилигида тумандаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Н.Хусанов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 2 октябрдаги ташрифида белгилаб берилган топшириқлар ижроси, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш мақсадидаги имтиёзлар, туман рейтинг масаласини кўтариш борасида олиб борилаётган ишлар туғрисида кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилди.
Учрашувда тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммолар ва таклифлари тингланиб тегишли тартибда ёрдамлар кўрсатилди. Масалан, ҳунармандлар А.Турекеев ва К.Курбановаларнинг ҳунармандчилик кооперативини ташкил этиш буйича берган таклифлари, “Honqali Karim Ota” фермер хўжалиги раҳбари Д.Каримов иссиқхонани иситиш тизимини ўрнатиш учун Қишлоқ Қўрилиш банк томонидан 1,0 млрд. сўм миқдоридаги кредитни тез кун ичида ечиб бериш, “Чимбой ВИК нонлари” МЧЖ раҳбари С.Абдулакимов томонидан нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида ускуналар сотиб олиш учун Микрокредит банк томонидан 80,0 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратишда амалий ёрдам кўрсатиш ва бошқа да масалалар атрофлича кўриб чиқилди.