Чимбойда меҳнат мигрантлари оилалари ҳолидан хабар олинди

08.02.2022

#Pilot_loyiha

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан пилот лойиҳа доирасида хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилган фуқаролар оила аъзолари ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда.

Ўрганиш жараёнида меҳнат мигрантлари билан видеоалоқа ўрнатилиб, уларнинг яшаш ва иш жойларида яратилган шароитлар билан танишилмоқда.

Меҳнат мигрантларининг оиласида ёки хориждаги иш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни белгиланган тартибда ҳал этиш тартиби, имтиёз ва имкониятлар тушунтирилмоқда.

Ўрганиш тадбирлари давом этмоқда.