“Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармаси ишчи ходимларига бир неча ойдан буён ойлик маошлари тўланмаганлиги” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармаси ишчи ходимларига бир неча ойдан буён ойлик маошлари тўланмаганлиги” сарлавҳаси остида чиқарилган хабарhttps://t.me/trolluz/9353 бўйича Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида, ҳолат юзасидан Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ходимларга бир неча ойдан буён ойлик иш ҳақлари тўланмаганлиги ҳамда ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинаётганлиги кўрсатилган Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармаси ишчи ходимлари билан суҳбат ўтказилганда ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг ноябрь ойи иш ҳақидан қисман ва декабрь ойи иш ҳақидан аванс тўланмай қолганлиги ҳамда мазкур иш ҳақлар 17.12.2021 йилда иш берувчи томонидан тўлиқ тўлаб берилганлиги аниқланди.
Шунингдек, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан иш берувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154,161-моддаси талаблари бузилганлиги юзасидан МЖтКнинг 49-моддаси 1-қисми кўра маъмурий жарима жазо чораси қўлланилди.