Чет эл фуқаролари тасдиқнома олмасдан ўқувчиларга дарс бераётганлиги ҳолатлари юзасидан расмий муносабат

23.08.2021

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низоми талабларига риоя этилиши ҳолатларини ўрганиш бўйича “Worldwide Study”, “Study First Akademy”, “Lumos Mind”, “Ziyo Ta’lim” “Hong Kong Education” ўқув марказларида ўрганиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилди.

Мазкур ўрганишлар давомида, чет эл фуқаролари тасдиқнома олмасдан ўқувчиларга дарс бераётганлиги ҳолатлари аниқланган бўлиб, мазкур ҳолатлар юзасидан вазирлик Давлат меҳнат инспекцияси томонидан қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатма киритилди ҳамда маъмурий баённома расмийлаштирилиб жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун суд органларига юборилди.