Бухоролик тиббиёт ходимлари энди Германия тиббиёт муассасаларида ишлай олади
16.03.2022
Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси, Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази, Ташқи меҳнат миграция агентлиги ҳамда Германиянинг “NoVo Agency” va “GP Care Solutions” ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан, бухоролик тажрибали тиббиёт ходимлари эндиликда Германия тиббиёт муассасаларида ишлашлари мумкин.
Германия Федератив Республикасида фаолият кўрсатаётган “NoVo Agency” компанияси директори Др. Нофиза Воҳидова ва “GP Care Solutions” компанияси директори Франк Уве Шнайдер Бухорода мазкур масалани ўрганиш мақсадида Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида бўлди, яратилган шарт-шароитларни ўрганди.
➡️ Батафсил Бухоролик тиббиёт ходимлари энди Германия тиббиёт муассасаларида ишлай олади (uza.uz)