"Бухоро вилояти “Иссиқлик манбаи” ДУК ишчилари номидан ойлик иш ҳақлари берилмаганлиги" мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқда "Бухоро вилояти “Иссиқлик манбаи” ДУК ишчилари номидан ойлик иш ҳақлари берилмаганлиги" мазмунидаги чиққан юзасидан Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида “Иссиқлик манбаи” ДУК да 2021 йил 1-сентябр ҳолатига 219 нафар ходим фаолият юритиб келиши ҳамда ходимларнинг август ойи иш ҳақидан 192 820 959 сўм миқдорида қарздорлик мавжудлиги аниқланган.Давлат меҳнат инспекцияси томонидан корхонага ойлик иш ҳақидан бўлган қарздорликни 2021 йил 1-октябрга қадар бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатма берилди.
Шунингдек, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганлиги сабабли, Бухоро вилояти “Иссиқлик манбаи” ДУК раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.