“Бухоро вилояти ҳокими дам олиш куни уч туманда йиғилиш ўтказди” сарлавҳали хабар юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқдаги “Бухоро вилояти ҳокими дам олиш куни уч туманда йиғилиш ўтказди” сарлавҳали хабар https://t.me/kunuzofficial/121070 юзасидан Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Бухоро вилояти ҳокими томонидан 2022-йил 6-феврал куни (якшанба дам олиш кунида) Бухоро, Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманларида учрашув ўтказилганлиги сабабли меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилгани аниқланди.
Қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик, дам олиш кунлари ишга жалб этилган ходимларга икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ёки ходимнинг истагига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш бўйича Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ёзма кўрсатма ва вазирлик Давлат меҳнат инспекцияси раҳбари томонидан вилоят ҳокими номига тақдимнома киритилди.