Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси вакиллари Россия Федерациясининг бир қатор шаҳарларида бўлди
12.02.2022
Сафар давомида делегация аъзолари ҳудуддаги турли иш берувчилар билан музокаралар олиб борди. Хусусан, Краснодар ўлкасининг «Многофункциональный миграционный центр» давлат корхонаси раҳбари Е.Демержева билан учрашиб, ўзбекистонлик фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Шунингдек, “Союз узбеков” ўзбеклар диаспораси жамоат ташкилоти раҳбари К.Комилов билан ҳудуддаги ўзбекистонлик мигрантларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш масалалари тўғрисида суҳбат олиб борилди ва доимий ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.