Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази мутасаддилари ва хитойлик вакиллар билан учрашув

24.08.2021

Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази мутасаддилари ҳамда Хитойнинг “Чина Петролиум Энгинееринг & Cонструcтион Cорпоратион” (CПЕCC) корхонаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда “CПЕCC” корхонасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб бораётган филиаллари учун ишчи ходимларни мономарказ билан ҳамкорликда “Электрик”, “Пайвандловчи”,“Умумий қурилиш ишлари” ва “Ошпаз”(Хитой ошхонаси) йўналишларида малакали кадрлар тайёрлаб бериш бўйича келишувга эришилди.

Ушбу касблар бўйича мономарказда ташкил этилган амалиёт жараёнлари бевосита “CПЕCC” корхонасига қарашли қурилиш обектларида олиб борилиши бўйича музокаралар олиб борилди. Шунингдек, ўқув курсларини тугатган, ўз касбининг устаси бўлган малакали кадрлар имтиҳон асосида ишга қабул қилиниши ва етарли даражада шароит ва ойлик маош билан таъминланиши ҳам кўзда тутилган.