Бувайда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказидаги ҳолат юзасидан расмий муносабат

23.10.2021

Ижтимоий тармоқда “Бувайда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ишчи-ходимлари мажбурий ишлатилганлиги” мазмунидаги хабар http://rost24.uz/uz/news/637 бўйича Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида Фарғона вилояти Бувайда тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимларидан ҳолат юзасидан тушунтириш хатлари олинди. Натижаларга кўра жорий йилнинг 14-май куни марказ директори томонидан ходимларнинг ишга мажбурий жалб қилинганлиги ҳолати ўз тасдиғини топмади.

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан марказ директорига ходимларнинг иш ҳақларини ўз вақтида тўлашда Меҳнат кодексининг 154,161-моддалари ва иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилишда Меҳнат кодексининг 157-моддаси талабларига риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.