«BUSINESS & DIPLOMACY» ЖУРНАЛИДА “COVID-19 ДАВРИДА МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ: ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ” НОМЛИ МАҚОЛА ЧОП ЭТИЛДИ.

10.11.2020

Германияда йилнинг ҳар чорагида немис ва инглиз тилларида нашр этиладиган «BUSINESS & DIPLOMACY» журналида “Covid-19 даврида меҳнат мигрантларини ҳимоя қилиш: Ўзбекистон тажрибасиномли мақола чоп этилди.

Ушбу нуфузли нашр томонидан чоп этилган мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида иш ўринларини сақлаб қолиш ва Ўзбекистон меҳнат бозорига коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини юмшатишга қаратилган амалга оширилган кенг миқёсдаги ишлар хусусида сўз юритилади.

Журналда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусановнинг сўзлари келтирилар экан, унда мазкур жумлага алоҳида урғу берилади: “аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳамда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган инқирозга қарши курашиш дастурларининг изчил амалга оширилиши натижасида 8 ой ичида 826 минг нафар киши доимий иш ўрнига ва даромад манбаига эга бўлишга имкон яратилди”. Шунингдек, «BUSINESS & DIPLOMACY» журналининг ушбу мақоласида хавфсиз, тартибли ва қонуний миграция тизими шаклланишининг асл моҳияти, мақсади ва механизмлари очиб берилган. Бу борада мамлакатимизда қандай ишлар олиб борилганлиги ва қандай натижаларга эришилганлиги бўйича Вазирнинг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов немис журналистларга батафсил маълумот берди.