«Bugun.uz» мухбири хабар беради
20.09.2021
Сирдарёда водийлик пахта теримчиларининг пули 7 кундан буён берилмаётгани айтилди
Сирдарё вилоятида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан пахта теримчилари учун яратилган шароитлар билан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.
Маълум қилинишича, пресс-турнинг илк манзили Сайхунобод тумани «Қаҳрамон-Зилола» фермер хўжалиги бўлган. «Сирдарё политех» кластер ўринбосарининг сўзларига кўра, ушбу туманда 8 минг гектар майдонда пахта экилган. Терим якунида фермер хўжалиги 27 минг тонна пахта топшириши керак.