Бугун вазирликда

18.07.2022

Вазир Нозим Хусанов бошчилигида Меҳнат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг бизнес-жараёнларини реинжиниринг қилиш ҳамда мурожаат қилувчилар билан индивидуал иш олиб бораётган “ “Ernst&Young” халқаро аудиторлик компаниясининг ўрганиш натижалари кўриб чиқилди.
Унда, “ “Ernst&Young” халқаро аудиторлик компаниясининг Бандлик органлари меҳнат самарадорлигини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялари бирма-бир муҳокама этилди.Хусусан, ишсизликни камайтириш бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, маҳаллабай ишлаш асосида ишсиз камбағал аҳоли, айниқса хотин-қизлар, ёшлар, ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашиш, уларнинг касбий малака ва кўникмалар даражасини ошириш, меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат хавфсизлигига риоя қилишни кучайтириш, хавфсиз, қонуний ва ташкиллаштирилган меҳнат миграсиясини ривожлантириш бўйича вертикал бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялари кўриб чиқилди.