Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

28.07.2021

Унда қўмита аъзолари вазир Нозим Хусановнинг “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан ахборотини эшитди.

Нозим Хусанов ўз нутқида, “йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш бўйича вазирлик томонидан бир қатор ишлар амалга оширилганлигини таъкидлади.

Хусусан, 2020 йил 20-октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Aҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ишлаб чиқаришдаги бахциз ходисаларнинг олдини олиш, ишчи ва ходимларни соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқларини таъминлаш борасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва халқаро стандартларга мослаштириш борасида тизимли ишлар олиб борилаётганлиги айтиб ўтилди.

Жумладан, 2021 йил 4 июн куни “Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисида 187-сонли конвенсиясини (Женева, 2006 йил 15 июн) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.

Шу билан бирга, Меҳнат кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли тартибда Қонунчилик палатасига киритилиб, биринчи ўқишда қабул қилинган. Aйни пайтда лойиҳа иккинчи ўқишга тайёрланмоқда. Йўл харитасининг 41-бандига кўра, вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш мақсадида Aдлия вазирлигига киритилган.