Бугун куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Улсан шаҳрида ""Hyundai Heavy Industries"" кемасозлик компанияси Президенти Ли Санг Кюн билан музокара ўтказди.

30.11.2022

Бугун куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Улсан шаҳрида ""Hyundai Heavy Industries"" кемасозлик компанияси Президенти Ли Санг Кюн билан музокара ўтказди. Унда ушбу компанияга Ўзбекистон фуқароларини қўшимча равишда ишга жалб қилиш, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун: ""Hyundai Heavy Industries"" - 1972-йил март ойида Улсан шаҳрида ташкил этилган бўлиб, дунёдаги энг йирик кемасозлик компанияси ҳисобланади. 2014-йилда ушбу компания томонидан дунёдаги энг катта MV CSCL Globe номли контейнер кемаси қурилган. Айни пайтда ""Hyundai Heavy Industries"" да 27 мингга яқин ходим меҳнат фаолиятини амалга ошириб келмоқда, шундан 200 нафарга яқини Ўзбекистон фуқаролари.