Бугун "Ишга марҳамат" мономарказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов хамда вазирлик мутасаддилари,

29.03.2022

Бугун "Ишга марҳамат" мономарказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов хамда вазирлик мутасаддилари, Халқаро меҳнат ташкилотининг директори ўринбосари Хайнс Коллер бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистонда тизимли болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнат тўлиқ бартараф қилингани муносабати билан иккинчи босқичда янада муҳим жараён, яъни Ўзбекистонда муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат стандартлари билан боғлиқ барча шарт шароитларни ХМТнинг конвенсияларида белгилаб қўйилган нормаларга мослаштиришга келишилди.
Шунингдек, меҳмонлар Мономарказ бўйлаб ўтказилаётган “Wорлд Скиллс Узбекистан-2022” Ишчи касблари бўйича Миллий чемпионат жараёнлари билан ҳам таништирилдi