Бугун ҳоким ёрдамчилари учун “Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибаси” мавзусига бағишланган онлайн семинарга старт берилди.

21.08.2023

Бугун ҳоким ёрдамчилари учун “Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибаси” мавзусига бағишланган онлайн семинарга старт берилди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Хитойдаги камбағалликни қисқартириш халқаро маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланган эди.

Унга кўра, юртимиз маҳаллаларидаги 9 ярим мингга яқин ҳоким ёрдамчилари “Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш” мавзусида хитойлик мутахассислардан онлайн таълим олиши кўзда тутилган.

Айни дамда лойиҳа доирасида “ЗООМ Меетинг” видеоконференсия платформаси орқали ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари учун “Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибаси” мавзусида 5 кунлик онлайн семинар-тренинг бошланди. Ўқув дарслар ўзбек ва рус тилларида синхрон таржима орқали амалга оширилмоқда.

Унда Хитойдаги камбағалликни қисқартириш халқаро маркази директори Лю Жунвен модераторлик қилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев, Хитой Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари вазирлигининг ХКП (Хитой Коммунистик Партияси) етакчи гуруҳи аъзоси Сиа Генгшенг ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчиси Фарҳод Арзиев иштирок этмоқда.

Асосий мақсад, иштирокчиларга Хитойнинг камбағалликни қисқартириш соҳасида амалга оширган чора-тадбирлари, аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўлланилган манзилли инструментлари ва камбағал аҳоли қатламлари билан индивидуал тарзда ишлаш механизмлари каби тажрибаларни ўргатишдан иборат.