Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида

17.11.2021

Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Миллий комиссия ва ҳудудий комиссиялар аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Комиссия раиси Танзила Нарбаева олиб борди. 

Йиғилишда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар  ҳамда АҚШ Меҳнат вазирлиги томонидан “Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисида”ги йиллик ҳисоботда келтирилган тавсияларни амалиётга татбиқ этиш масаласи юзасидан ишлаб чиқилган йўл харита лойиҳаси муҳокама қилинди.

Хусусан, АҚШ Давлат департаментининг тавсиялари асосида вояга етмаганлардан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш, уларни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари фаолиятида қатнашишга ундаш, мажбурий меҳнатга жалб этиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Пахта йиғим-терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш юзасидан учинчи томон мониторинги, Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан миллий мониторинг ўтказилди. Сенаторлар ва депутатлар томонидан журналист ва блогерлар жалб этилган ҳолда парламент назорати ҳамда Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мониторинглар олиб борилганлиги қайд этилди.

Йиғилишда Мажбурий меҳнатга қарши курашиш кичик комиссияси раиси Н.Хусанов ижтимоий меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиянинг фаолияти тўғрисида ахборот бердилар.

Қолаверса, йиғиилишда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш  масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар Бухоро ва Жиззаҳ вилоятлари раҳбарларининг соҳага оид маърузалари тингланиб, Миллий комиссиянинг тегишли ҳулоса ва топшириқлари берилди.

Шунингдек, Миллий комиссия томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган “АҚШ Меҳнат департаментининг “Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари” бўйича навбатдаги ҳисоботида Ўзбекистон позициясини яхшилаш бўйича тавсияларни амалиётга татбиқ этиш бўйича чора-тадбирлар режаси (“Йўл харитаси”)” лойиҳаси кўриб чиқилди, тасдиқланди ва ижро учун тақдим этилди.