Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида «Agri-HR» рекрутинг компанияси раҳбари Jan-Willem Naerebout билан музокара ўтказди.
23.09.2022
Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида «Agri-HR» рекрутинг компанияси раҳбари Jan-Willem Naerebout билан музокара ўтказди. Унда Мамлакатимизнинг ишчи кучи салоҳияти ва мавжуд имкониятлари тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, фуқароларимизни ташкилий тарзда қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат фаолиятига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.