❗️ “BS global xususiy bandlik agentligi” МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди

20.08.2020

“BS global” хусусий бандлик агентлигига Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиянинг амал қилиши бекор қилинди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Қонунининг 20-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом»нинг 49-бандига мувофиқ “BS global” хусусий бандлик агентлигининг лицензиясини бекор қилиниши тўғрисидаги қарор қабул қилинди.