БЎСТОНЛИҚДА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИНИНГ“ЯШИЛ МАКОН” БОҒИ ЯРАТИЛДИ
10 минг дона кўчат экиш режа қилинган ер майдони географик жойлашуви, иқлими, тупроқ унумдорлиги ўрмон хўжалиги илмий ходимлари томонидан ўрганилди. Мутахассислар тавсиясига кўра, ушбу тоғ олди лалми ерга бодом кўчати танланди. Бугунги ҳашар ишларида 2 минг туп кўчат экилди.
Энди бу кўчатларни парвариш қилиш учун ҳудудга яқин жойлашган маҳаллалардаги ишсиз фуқаролар Жамоатчилик жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланадиган мавсумий ишга олинади.
“Она Ватанни боғу бўстонга айлантирамиз!” шиори остида ташкил этилган кўчат экиш тадбирида вазирлик жамоаси, тасарруфий ва ҳудудий тузилмалар ходимлари, Бўстонлиқ тумани маҳаллалари фаоллари ва ҳоким ёрдамчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вазирлик томонидан амалга оширилаётган ишлар жадал давом этади.