"БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ"НИНГ ИЛК КУНИ БОШЛАНДИ
04.11.2020
Сирдарё вилоятида Сардоба сув омборининг бузилишидан талофат кўрган аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси"нинг илк куни бошланди.
Ушбу ярмарка бугун Мирзаобод туманининг "Навбаҳор" маҳалласида ўтказилмоқда. Бу ерда 74 та турли корхона ва ташкилотлар, хусусий тадбиркорлик субъектлари ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этишмоқда.
Эслатиб ўтиш жоизки, Сирдарё вилоятидаги "Меҳнат ярмаркалари" 3 кун давом этади, яъни 4-5-6 - ноябрь кунлари.
Тез кунда батафсил, биздан узоқлашманг