БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИГА МАРҲАМАТ!
Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Сирдарё вилояти Сардоба сув омборининг тошқинидан талофат кўрган Мирзаобод тумани “Навбаҳор” МФЙда, 5 ноябрь куни Оқолтин тумани “Шодлик” МФЙда, 6 ноябрь куни Сардоба тумани “Дўстлик” МФЙда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлигининг ташаббуси билан “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилади.
Ушбу ярмаркада Мирзаобод ҳамда Оқолтин туманларида талофат кўрган маҳаллаларида истиқомат қилувчи меҳнатга лаёқатли ишсизлар, жумладан, ёшлар, хотин-қиз, меҳнат мигранти ва битирувчилар иштирок этишади.
Ўтказиладиган бўш иш ўринлари меҳнат ярмакасига туманда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар ўзларининг 1600 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашади.
Хусусан, Мирзаобод туманида жойлашган тикувчилик йўналишида фаолият кўрсатаётган “Ахматжон текстил” МЧЖда 250 та, “Gold Yarn textil” МЧЖда 100 та ва лимончилик йўналишида фаолият кўрсатаётган “Мирзаобод лимончилик кластер 22” МЧЖда 256 та бўш иш ўринлари, шунингдек, Оқолтин туманидаги тикувчилик йўналишидаги “Оқолтин улрта арт мега текистил” МЧЖда 100 та, “Асатбек Авазбек ҳамкор” МЧЖда 100 та, мева-сабзавотчилик йўналишидаги “SUB DRY”МЧЖда 100 та ва Сардоба туманидаги “Глобал”МЧЖда 50 та, ун маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишидаги “Шахзодбек Гроп”МЧЖда 20 та ва лимонария йўналишидаги “Мах техтил сервис” МЧЖда 20 та бўш иш ўринлари билан қатнашади.
Ташкил этиладиган меҳнат ярмаркасида иштирок этадиган ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси томонидан мини технологиялар, ҳунармандлар томонидан кўргазмали асарлари ҳамда тижорат банклари томонидан ишсизлар бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар бўйича кўргазмали материаллари билан қатнашишади.
Шу билан бир қаторда Оқолтин туманидаги “Оқолтин касб-ҳунар мактаби” ҳудуддаги камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосида уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.
Бундан ташқари “Ўзбекбалиқсаноат” “Ўзтўқимачиликсаноат” ва “Паррандасаноат” уюшмалари фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида ўзларида мавжуд жонли кўргазмалар ва етиштирилган маҳсулотлар ярмаркасини ташкил этади.
Ташқи меҳнат миграцияси ва Сирдарё вилояти филиали хорижда ишламоқчи бўлган фукароларнинг касбий ва чет тиллари бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, уларни хорижий давлатларнинг меҳнат ва миграция қонунчилигига ўқитишни ташкил этиш бўйича кўргазмали матераллари билан иштирок этади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ахборот хизмати
Тел 71 239-41-21 (276)