“БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ”

28.10.2020

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида, туман ҳокимлиги ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан банд бўлмаган фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Мазкур меҳнат ярмаркасида тумандаги 60 га яқин корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд бўлган 477 тага яқин бўш (вакант) ҳамда квота иш ўринлари ва ишлаб чиқарилган махсулотларидан наъмуналар билан қатнашдилар.

Ярмаркада 150 нафар ишсиз фуқаролар иштирок этди. Ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролардан 21 нафари ишга жойлашишлари учун туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул ходимлари томонидан иқтисодиётнинг турли соҳаларига йўлланмалар берилди. 82 нафар фуқарога касб-ҳунарга ўқитиш имкониятлари, жамоат ишларига қатнашиш ишлари тўғрисида маълумотлар ва 35 нафар фуқарога меъёрий ҳужжатлар бўйича тушунтириш ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.