Бўка туманида "хонадонбай" ўрганиш бўйича семинар ўтказилмоқда

12.07.2021

Aйни дамда Бўка туманида "хонадонбай" ўрганиш бўйича семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинар иштирокчиларига маҳаллаларда уйма-уй юриб, аҳоли турмуш даражасини ўрганиш ва баҳолаш саволномаси ва уни ўтказиш тартиби ҳақида тушунтириш берилмоқда.

Маълумот ўрнида келтириш лозимки, сўровномадан кўзланган мақсад Aндижон вилоятида “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тажрибасини Тошкент вилояти Бўка ва Оққўрғон туманлари мисолида тадбиқ этишдир.