“Боғдод туманидаги 39-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга мажбурланмоқдами” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат

17.09.2021

Ижтимоий тармоқ орқали “Боғдод туманидаги 39-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга мажбурланмоқдами” сарлавҳаси остида чиқарилган мақола https://t.me/xalq_ovozi_01/14045 бўйича Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида, Фарғона вилояти Боғдод туманидаги 39-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори ҳамда 32 нафар ўқитувчиларидан ҳолат юзасидан тушунтириш хатлари олинди.

Ўрганиш натижаларига асосан ходимлар дарсдан ташқари вақтда мактабни тозалаш ишларида ўз хоҳиши билан қатнашганлиги ва бу борада ҳеч қанақа тазйиқ бўлмаганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга мувофиқ, мақолада келтирилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмади.