БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ Минтақавий бюроси директори ўринбосари билан «Ишга марҳамат» Мономарказида учрашув

24.06.2022

Вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ҳамда МДҲ Минтақавий бюроси директори ўринбосари Марина Уолтер билан учрашди.
Унда қўшма ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” ва “Фарғона водийсида пандемиядан кейинги иқтисодиётга аҳолининг кўникмаларини мослаштириш” лойиҳаларининг натижаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, меҳмонлар учун «Ишга Марҳамат» Мономаркази бўйлаб экскурсия ташкил этилди ҳамда лойиҳа доирасида Япония ҳукуматининг молиявий кўмагида тикувчилик, дастурий таъминот ва эстетик косметология йўналишларини баҳолаш хоналари учун сотиб олинган ускуналар тақдимоти ўтказилди.