БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда "Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш" лойиҳаси ишга туширилади

14.06.2019

14 июнь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда БМТ ТД бандлик масалалари бўйича халқаро эксперт Весна Дзутеска Бишева, БМТ ТД барқарор ривожланиш бўлими дастурий координатори Адхам Қўчқоров, лойиҳа менежери Дилшод Расулов ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Нодирбек Якубов бошчилигидаги вазирлик ходимлари иштирок этди.

Учрашув давомида "Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ва лойиҳадан кутилаётган натижалар ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, Весна Бишева томонидан лойиҳа бўйича тақдимот ҳавола этилди.

Учрашув якунида томонлар лойиҳани ишга тушириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда ўзаро маълумот алмашишга келишдилар.

2

3