Битирувчилар меҳнат бозорига тайёрланмоқда

21.01.2020

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъуллари мактаб битирувчилари билан учрашмоқда. Пировардида, мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёшларга меҳнат бозори ва меҳнат муносабатлари ҳақида маълумотлар бериляпти.

Меҳнат бозорининг айни ҳолати, талаб юқори бўлган касбларни ўрганиш каби масалалар юзасидан маълумотлар берилмоқда.

Учрашув давомида “Ишга марҳамат” Мономаркази, Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабздаги ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш, Вазирлик тасарруфидаги касб-ҳунарга ўқитиш, тумандаги касб-ҳунар марказлари ўқувчиларга таништирилмоқда.

Касбга йўналтириш соатларининг навбатдагиси Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё, Сирдарё вилоятларида ташкил этилди.

 

1111111111111111111111111111111111 

Суҳбат давомида ўқувчилар соҳа юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли  бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 июлдаги қарори ижроси юзасидан 2019 йил 6 декабрда  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг Қўшма қарори  имзоланган.

 

11111111111111111111111111111111111111

 

🔗 Вазирликнинг расмий саҳифалари

Facebook I Instagram I Telegram