"Better Work" Ўзбекистондаги илк натижалари билан ўртоқлашди
Уч томонлама ҳамкорлар билан биргаликда мамлакатимизнинг тўқимачилик ва енгил саноат корхоналарида муносиб меҳнат тамойилларини жорий этиш, мазкур соҳа ходимларининг меҳнат шароитлари ва ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган “Better Work” халқаро дастури томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан семинар ташкил этилди.
Тадбирда дастур доирасида ишлаб чиқилган тақдимотлар ва тавсиялар ишчи гуруҳларга тақдим этилди ҳамда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Маълумот учун:
«Better Work» дастурининг асосий мақсади - тикувчилик корхоналаридаги меҳнат шароитларини яхшилаш, ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш ва иқтисодий ўсишга кўмаклашиш ҳисобланади.