Беназир шоҳ ва шоир

15.02.2021

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг
538 йиллигига бағишланади

Бобур Мирзо - ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзодадир. Бобурнинг отаси - Умаршайх Мирзо Фарғона ўлкаси подшоҳи, онаси - Қутлуғ Нигорхоним Тошкент ҳукмдори Юнусхоннинг қизи эди. Бобур ёшлигидан ҳарбий таълим, фиқҳ илми, араб ва форс тилларини тўлиқ билган.

Кўплаб тарихий ва адабий асарлар ўқиб, илм-фанга, шеъриятга қизиқа бошлайди. Довюраклиги ва жасурлиги учун у ёшлигидан "Бобур" ("Шер") лақабини олади. Отаси Умаршайх мирзо 39 ёшида фожиали ҳалок бўлгач, 12 ёшли Бобур валиаҳд сифатида тахтга ўтиради.
Ҳазрат Бобур мирзонинг 119 ғазали, бир масну шеъри, 209 рубоийси, 10 дан ортиқ туюқ ва қитъалари, 110 дан зиёд фардлари аниқланган. Бобур Мирзо ўзидан бетакрор маънавий мерос қолдирди. "Бобурнома" асари, "Хатти Бобурий"да битилган рубоийлари ва қитъалари Мовароуннаҳр ва Aфғонистонга, туркий давлатларда бебаҳо асар сифатида қадрланади.

Вафотидан олдин подшоликни Ҳумоюнга топширгач, Бобур Мирзо 1530 йили 47 ёшида ўзи асос солган салтанат пойтахти Aграда вафот этди ва ўша ерда дафн этилди, кейинчалик 1539 йилда унинг васиятига кўра хоки Қобулга келтирилиб, ўзи бунёд эттирган "Боғи Бобур"да дафн қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида фаолият юритаётган ёшлар жамоаси Aдиблар хиёбонида бўлиб, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан беназир шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурга таъзим бажо келтирдилар ва шоир, буюк мутафаккир ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.

Гуллола Исакова
Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси