БАЙРАМ ШУКУҲИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

23.10.2020

Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ўзбек тили байрами кунига бағишланган "Қадринг баланд бўлсин, она тилим" мавзуида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон халқ артистлари Муножат Йўлчиева ва Мирза Азизовлар иштирок этдилар. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бош бошқармалари, туман абкмлари онлайн видеоконференция алоқа орқали тадбирда фаол қатнашдилар. Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов ўзбек тилининг жозибасини нутқлари ва шеърлари орқали тариф қилган бўлса, Муножат Йўлчиева ўзининг мумтоз наволарини жонли овозда куйлаб тадбирга ўзгача шукуҳ бахш этди. Тадбир «Маърифат» тарғиботчилар жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилди.